Иккала ҳолатда ҳам фуқаролик ишини  фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан даъво тартибида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 
41-моддасида агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.

Бундай ҳолатда суд никохдан ажаратади яъни бунда никох дастлаб қонуний тузилган бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 49-моддасида никоҳ қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилади:

Оила Кодекснинг 14—16-моддаларида белгиланган шартлар бузилганда;

сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуришмақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда;

никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 55-моддасида суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган никоҳ тузилган вақтидан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Бундан англаш мумкинки, агарда никох ҳақиқий эмас деб топилганда эр-хотин бир-бирига нисбатан таъминот олиш ва оила кодексида белгиланган айрим ҳуқуқ ва мажбуриятларни келтириб чиқармайди.

Лекин бунда ўртада туғилган фарзандга нисбатан алимент олиш каби ҳуқуқларига таъсир қилмайди яъни алимент олиш мумкин бўлади.

Тарафлар никохдан ажратилганда эр-хотин ОКнинг 117-118-моддаларига асосан бир-биривоидан таъминот олиш, фарзандга нисбатан таъминот олиш Оила кодексига белгиланган барча ҳуқуқларда бир хил фойдалана олади.

Бундан ташқари, никоҳ хақиқий эмас топилганда ўртада яшаган даврида олинган бўлиниши керак бўлган мол-мулклар ОКнинг 23-моддасига асосан тенг равишда бўлинмайди, балким Фуқаролик кодоексига асосан кимнинг ҳисобидан олинган бўлса, ушбу мулкларга нисбатан шу шахс эгалик қилади.

Тарафлар никохдан ажратилганда эса бўлиниши керак бўлган мол-мулклар ОКнинг 23-моддасига асосан эр-хотин ўртасида тенг равишда бўлинади.

ФИБ Иштихон туманлараро

судининг судьялари                                                                М.Мардонов

                                                                                                            Б.Искандаров

By admin

Fikr bildirish