Ҳуқуқий давлатда суд ҳокимиятининг нуфузи, энг аввало, қабулқилинган суд ҳужжатларининг амалда тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишибилан намоён бўлади. Суд томонидан чиқарилган қарорнинг ижроситаъминланмаган тақдирда, одил судловнинг мақсади тўлиқ рўёбга чиқмайди. Шу боис суд қарорларининг ижросини таъминлаш давлат ҳуқуқийсиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

        Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийэканлиги белгиланган. Ушбу конституциявий норма суд ҳокимиятимустақиллиги ва қонун устуворлигининг муҳим кафолати ҳисобланади.

      Суд қарорларини ижро этиш тартиби «Суд ҳужжатлари ва бошқа органларҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади. Унда ижро ишини юритишнинг асосий тамойиллари, давлат ижрочиларинингҳуқуқ ва мажбуриятлари, ундирувчи ҳамда қарздорнинг ҳуқуқлари, шунингдек, ижро ҳаракатларини амалга ошириш тартиби белгилаб берилган.

       Суд ҳужжатларининг ихтиёрий ижро этилиши ҳуқуқий маданиятнингмуҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Ихтиёрий ижро орқали тарафлар ортиқчавақт ва харажатларнинг олдини олади, ижро жараёни қисқа муддатлардаякунланади ҳамда низонинг узоқ давом этишига барҳам берилади.
       Қарздор томонидан суд ҳужжати ихтиёрий бажарилмаган тақдирда, ижроҳужжати мажбурий ижрога қаратилади. Бунда давлат ижрочисиқонунчиликда назарда тутилган чораларни қўллаш орқали суд қароринингамалда бажарилишини таъминлайди. Шу билан бирга, ижро ҳаракатларидавомида ҳар икки томоннинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риояқилиниши таъминланади.

      Суд қарорларини ижро этмаслик ёки уларнинг ижросига тўсқинликқилиш қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. Бу талаб суд ҳокимиятининг обрўсини сақлаш, суд ҳужжатларининг мажбурийлигинитаъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

      Бугунги кунда суд ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш, ижрожараёнларини рақамлаштириш, замонавий ахборот технологияларини кенгжорий этиш орқали ижро интизомини янада мустаҳкамлашга алоҳидаэътибор қаратилмоқда. Бу эса фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларинингҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тезкор ва самарали ҳимоя қилиш имкониникенгайтирмоқда.
        Хулоса қилиб айтганда, суд қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижроэтилиши одил судловнинг ажралмас қисми бўлиб, қонун устуворлигинитаъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамдасуд ҳокимиятига бўлган ишончни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Суд қарорларини сўзсиз бажариш ҳар бир шахснинг қонун олдидаги бурчи ваҳуқуқий маданиятининг муҳим кўрсаткичидир.

       Фуқаролик ишлари бўйича 

       Хатирчи туман суди раиси                                                    А.Ҳамраев

By admin

Fikr bildirish