2026-йил 1-мартдан бошлаб фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ўзларига тегишли турар жойда рўйхатда турган шахслар ҳақидаги маълумотларни таҳрирлаш имкониятига эга бўладилар.
Шунингдек ўлим ҳолати қайд этилганлиги ҳақидаги QR-кодли маълумотнома автоматик тарзда яқин қариндошларнинг давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юборилади.