Аввалроқ у кўчма савдо нуқтасида 20 минг сўмлик китоб учун чек бермагани ва тушумни касса аппаратига киритмагани сабаб жаримага тортилгани айтилганди.

Шундан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги кўчаларда китоб савдосини тартибли ва замонавий форматга ўтказиш доирасида унга букинист дўкончаси ўрнатиб берилишини маълум қилди.

Шунингдек, янги савдо нуқтаси фаолиятини йўлга қўйиш учун унга 2000 дан ортиқ китоб тақдим этилиши режалаштирилган.

By admin

Fikr bildirish