Президент ҳузурида Тошкент–Самарқанд йўналишида янги автомагистрал қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди.Режага кўра, йўлнинг умумий узунлиги 282 километр бўлади. Лойиҳа доирасида 12 та транспорт ечими, 91 та кўприк ва 16 та йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилган.Магистрал 5 йилда барпо этилади ва унда 6 та ҳаракат тасмаси бўлади. Йўлнинг лойиҳавий тезлиги 150 км/соат этиб белгиланган.

By admin

Fikr bildirish