Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига кўра, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Даъвогар П.Ч ва М.А 28.12.2020 йилда Хатирчи туман ФХДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб, бирга яшаш даврида икки нафар фарзандли бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 103-моддасига кўра ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт. Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота (она)дан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатьий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Даъвогар П.Ч 2022 йил 12 ноябрда туғилган Муслима қизи исмли вояга етмаган фарзандини Хатирчи туман тиббиёт бирлашмасида 21.01.2026 йилдан 26.01.2026 йилгача ўзининг ҳисобидан даъволатганлиги учун боланинг отасидан даволаниш харажатларини ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 71-моддасида белгиланишича, ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар (ота-оналик ҳуқуқлари), ушбу бобда назарда тутилган ота-оналик ҳуқуқлари болалар ўн саккиз ёшга тўлганларида (вояга етганда), шунингдек вояга етмаган болалар никоҳга кирганларида ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда болалар вояга етмасдан тўла муомала лаёқатига эга бўлганларида тугайди.

Хатирчи туман тиббиёт бирлашмасининг 24.02.2026 йилдаги маълумотномаси ва касаллик тарихидан кўчирмага кўра, 2022 йил 12 ноябрда туғилган М 21.01.2026 йилдан 26.01.2026 йилгача бош мия чайқалиши, чап катта ярим шарлари лат ейиши (шикастланиши) ташхиси билан даволанган бўлиб, даъвогарнинг ҳисобидан дори-дармон учун харажат қилинган.

Шунингдек, “Соғлом хаёт” клиникасида МСТК кўригидан ўтказилиб, 250.000 сўм тўлов амалга оширилган.

Суд амалдаги қонунчилик талабларига кўра вояга етмаган болаларига нисбатан ота-онанинг мажбуриятлари тенглигидан келиб чиқиб, боланинг касаллиги туфайли даволаниши учун қилинган қўшимча харажатларни ундириш ҳақидаги талабни қисман қаноатлантириб, суднинг 18.02.2026 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра жавобгар М.Адан даъвогар П.Ч фойдасига вояга етмаган фарзандини даволаниши учун қилинган харажатларнинг яримини, яъни 1.255.500 сўмлик қисмини ундиришни белгиланди.

Фуқаролик ишлари бўйича

Навоий вилоят суди судьяси А.Шукуров

By admin

Fikr bildirish