Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш, одил судловдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда суд жараёнларини соддалаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2026 йил 30 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-1142-сонли Қонун билан Фуқаролик процессуал кодексига муҳим ўзгартишлар киритилди. Унга кўра, даъво баҳоси юридик шахслар учун БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорлар учун 100 бараваригача ва жисмоний шахслар учун 50 бараваригача бўлган ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилади. Бу эса суд жараёнларини тезкор ва қулай ташкил этишга хизмат қилади.
Шунингдек, 2026 йил 27 мартда қабул қилинган ЎРҚ-1126-сонли Қонун билан Фуқаролик кодексига исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Ушбу янгиликлар банк омонатлари ва молиявий муносабатларда фуқаролар ҳуқуқларини янада ҳимоя қилишга қаратилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро суди судьялари
М.Мардонов
Қ.Агзамова