Бугунги кунда гиёҳвандлик инсоният олдида турган энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Гиёхванд моддаларни истеъмол қилиш инсон саломатлигига, оилавий муҳитга ва жамият барқарорлигига жиддий зарар етказади. Айниқса, ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг тарқалиши миллат келажагига хавф туғдиради.Гиёҳвандлик оқибатида инсоннинг соғлиғи издан чиқади, меҳнат қобилияти пасаяди, турли жиноятлар содир этилиши эҳтимоли ортади. Шу сабабли давлат томонидан мазкур иллатга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.Мамлакатимизда гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, уларни контрабанда йўли билан олиб кириш ва тарқатиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.Шу билан бирга, таълим муассасаларида профилактик тадбирлар ўтказилиб, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Сўнгги йилларда гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга нисбатан жавобгарлик чоралари такомиллаштирилди. Гиёхвандлик воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, ўтказиш ва тарқатиш билан боғлиқ харакатлари учун қонунчиликда қатъий жазолар белгиланган.Жавобгарликнинг кучайтирилиши гиёҳвандлик жиноятларининг олдини олиш, аҳоли, айниқса ёшларни ушбу иллат таъсиридан муҳофаза қилишга хизмат қилмоқда.Ҳозирги кунда синтетик гиёхванд моддаларнинг тарқалиши, интернет тармоқлари орқали наркотик воситалар савдосининг кенгайиши ҳамда яшириш нарколабораториялар фаолиятининг ортиши мазкур соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш заруратини юзага келтирди.Хулоса қилиб айтганда, гиёҳвандликка қарши курашиш ва бу турдаги жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, миллат генофондини асраш ҳамда жамият хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Ҳар бир фуқаро ушбу иллатга қарши муросасисиз муносабатла бўлиши ва қонун талабларига қатъий риоя қилиш зарур.

Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси А.Ҳамраев

By admin

Fikr bildirish