Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан прокуратура органлари ва Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси 300 АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.Аниқланишича, судья алимент тўлови бўйича жавобгар томонининг мурожаати асосида суднинг 2022 йилдаги ҳал қилув қарори ни бекор қилиб, ишни унинг фойдасига ижобий ҳал этиб бериш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилган.Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

By admin

Fikr bildirish