Жорий йилнинг 2-март куни “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида Наманган вилояти ИИБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Поп тумани Қўшминор маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи, 1993-йилда туғилган А.А. ҳамда 1998-йилда туғилган И.Ж. танишига 1 килограмм гашиш гиёҳвандлик моддасини 15 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди.
Уларнинг бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашина кўздан кечирилганда, автомашина ўриндиғи остидан 2 бўлакдан иборат, ўткир ҳидли, гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда аниқланиб, текширув учун олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар.