Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан оилавий жанжал вақтида турмуш ўртоғини уриб, тан жароҳати етказган фуқарога нисбатан маъмурий жазо тайинланди.
Суд маълумотларига кўра, фуқаро А.Т маст ҳолатда турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, уни уриб енгил тан жароҳати етказган. Тиббий экспертиза хулосаси ушбу ҳолатни тасдиқлаган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар қилган ишидан пушаймонлигини билдирган. Жабрланувчи эса бу ҳолат аввал ҳам такрорланганини айтиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Иш материаллари ўрганилгандан сўнг суд А.Тни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59/2-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топди.
Суд қарорига кўра, унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, қамоқда сақлаш харажатлари сифатида 432 600 сўм ундирилади.
Оилавий зўравонлик ҳолатлари такрорланган тақдирда ёки оғир оқибатларга олиб келса, шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126¹-моддаси (оилавий зўравонлик) билан жиноий жавобгарликка тортилиши сабаб бўлади.

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман

суди тергов суъдяси А.Норбеков

By admin

Fikr bildirish