Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди алимент тўловларини узоқ вақт давомида тўламасдан келган фуқарога нисбатан маъмурий жазо тайинлади.
Суд маълумотларига кўра, фуқаро А.М икки нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун белгиланган алимент тўловларини бажармасдан келган. Натижада унинг қарздорлиги 78 миллион сўмдан ортиқ маблағни ташкил этган.
Иш материаллари ва далиллар ўрганилганидан сўнг суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47/4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди.
Суд қарорига кўра, А.Мга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, алимент қарздорлиги ҳам қонун тартибида ундирилади.
Мутахассислар таъкидлашича, алимент тўлаш — нафақат қонуний мажбурият, балки фарзанд олдидаги инсоний масъулият ҳамдир.

Jinoyat ishlari bo‘yicha
Xatirchi tuman sudi tergov sudyasi A.Norbekov

By admin

Fikr bildirish