Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, суд мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда одил судловга бўлган ишончни оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ва суд органлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПФ-106-сонли “Судларда компленс назорат тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғриси”да Фармони қабул қилинди.Мазкур Фармоннинг асосий мақсади судларда коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш, коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни барвақт бартараф этиш, кадрлар сиёсатида меритократия тамойилларини кенг жорий қилиш ҳамда жамоатчиликнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашдан иборат.Фармонга мувофиқ, -Олий суд тизимида Комплаенс назорат хизмати ташкил этилди,-суд аппарати ходимлари ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ҳамда тартибга солиш механизми жорий қилинди,-суд аппарати ходимлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ҳамда мол-мулкини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади.-суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бошқаришнинг электрон тизими яратилади,-суд аппаратига ишга қабул қилиш жараёнларида очиқ танлов ва меритократия тамойиллари кучайтирилади.-коррупция ҳақида хабар берган ходимларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш механизмлари жорий этилади. Комплаенс назоратининг жорий этилиши суд тизимида қонунийлик, ҳалоллик, очиқлик ва ҳисобдорлик тамойилларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Энг муҳими, мазкур тизим ҳуқуқбузарликлар содир этилганидан кейин эмас, балки уларнинг олдини олишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Хулоса қилиб айтганда, суд тизимида комплаенс назоратининг жорий этилиши коррупцияга қарши курашишнинг янги ва самарали босқичини бошлаб бермоқда. Ушбу ислоҳотлар суд органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффорлигини таъминлаш, одил судлов сифатини ошириш ҳамда фуқароларнинг судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси А.Ҳамраев